Жамият | 11:48 / 21.07.2016
12092
1 дақиқада ўқилади

ЮНИСЕФ:  Жаҳон бўйича қизларнинг ҳар ўн нафаридан бири жинсий зўрликка учрамоқда

Фото: AP

БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ)нинг тасдиқлашича, жаҳон бўйича 120 млн қиз умри давомида бир марта бўлсада жинсий зўрликка учрайди

ЮНИСЕФнинг фикрича “бу ҳолатлар қизларга нисбатан бу каби муносабатларни етарлича жазолашга қаратилмаган маданиятлар билан боғлиқ”. "Жаҳон бўйича 120 миллион қиз – ҳар ўн нафардан бири – жинсий зўрликка дуч келмоқда. Уларнинг аксарияти бу ҳолатга 15-19 ёшида тушмоқда", - деди ЮНИСЕФнинг ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчиси Анжу Малхотра.

БМТ баҳосига кўра, 35 фоиз хотин-қиз жинсий зўрликка учрайди. Ташкилот маълумотларига кўра, зўрлик қурбонига айланган аёллар икки баравар кўп аборт қилдиришади, кўп депрессияга тушишади, айрим ҳудудларда эса ОИВга 1,5 марта кўп чалинишади. 

Эркаклар орасида эса бу ҳолат 6 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид