Фан-техника | 12:11 / 22.07.2016
16612
2 дақиқада ўқилади

10 ёшли бола Pokemon GO ўйини сабаб уйидан қочиб кетди

Шотландиялик 10 ёшли Кайл Макинтер онаси смартфондан унинг севимли ўйини - Pokemon GO иловасини ўчириб ташлагандан сўнг уйдан қочиб кетди. Бу ҳақида BuzzFeed нашри маълум қилди

Боланинг опаси Стефани кичик ёшли чўнтак маҳлуқлари овчисининг устидан кулиб, унинг қочиши тасвирга туширилган видеони Twitter'да намойиш қилди.

Роликда Стефани укаси қандай қилиб уйдан қочиб кетганига изоҳ беради. "У ўзининг футболда қўлга киритган ахмоқона медалларини ва бошқа буюмларини олиб, бувимизникига қочиб кетди! Учрашгунча, Кайл!", - дейди у. 

10 ёшли покемонлар овчисининг ҳаракатлари Twitter фойдаланувчилари орасида катта муҳокамага сабаб бўлди. Бири "У ҳаммадан яхши бўлишни истаган" деб унга ачиниб қўйса, бошқаси "Ўйлашимча, у покемон устаси номи учун олға қадам қўйди", - деб ҳазиллашиб қўйди. 

Опасининг сўзларига кўра, ҳозирда Кайл Pokemon GO ўйинини қайта ўрнатган, лекин уйга қайтишдан ҳануз бўйин товламоқда. Бола уйга қачон қайтиши ҳақидаги саволга мағрур ҳолда "Ҳеч қачон" дея жавоб бермоқда.

Pokemon GO — Android ва iOS базасидаги гаджетлар учун тўлдирилган реаллик элементлари бўлган ўйин. Бунда ўйин иштирокчилари ўзларининг смартфонлари билан шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, покемонларни излашади ва уларни виртуал покеболлар ёрдамида тутишади. Қўлга олинган персонажларни машқ қилдириб, бошқа ўйинчилар билан кураш ташкиллаштириш мумкин. 

Мавзуга оид