Light | 09:53 / 23.07.2016
22066
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик олимлар фикрича инсон ЙТҲда тирик қолиши учун қандай бўлиши керак?

Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича Австралия комиссияси мутахассислари, замонавий машиналарда ҳалокатга учраганда, тирик қоладиган инсон макетини ишлаб чиқишди. Манекенга Грэҳэм дея ном беришган. 

«Ҳақиқат шуки, бизнинг автомобиллар тезроқ тараққий этмоқда. Инсон эса, айрим автоҳалокатларда кўрсатиладиган таъсирга қаршилик кўрсата олмаяпти», — дейди Монаша университети муҳандиси Дэвид Логан. У ҳам Грэмни ишлаб чиқишда ўз ҳиссасини қўшганлардан бири. 

Манекеннинг бош суяги катта ҳажмда ясалди. Бу эса, бошмия атрофида ҳалокат вақтида жароҳат олиш имконини камайтирадиган орқамия суюқлигини кўпроқ тўлдириш имконини берди. Қовурғалари ўртасида қўшимча қабариқлар пайдо бўлди. Булар автоҳалокат вақтида хавфсизлик ёстиқчалари каби вазифани бажаради. 

Шу билан бирга, унинг бўйни йўқ. Бунинг ўрнига Грэм муаллифлари, унинг қовурғасини бошни яхшироқ ҳимоялаш мақсадида бош чаноқгача олиб боришган. 

Бундан ташқари, унинг тиззалари икки ёнига ҳам букила олади. Оёқнинг пастки қисмлари от туёғи шаклида ясалган. Бундай оёққа эга инсон хавф-хатар туғилганда автомобилдан сакрай олади. 

Грэмнинг териси ҳам инсонникидан умуман фарқ қилади. У айниқса қўлларда анчагина қалин бўлгани сабаб, тимдаланишни камайтиради. 

Ҳозирда, Грэм Виктория кутубхонасига томоша учун қўйилган.

Мавзуга оид