Мюнхенлик мерган ёнида бомба ёки милтиқ бўлмаган
Мюнхен полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, отишмани содир этган шахс ёнида портловчи моддалар ёки винтовка бўлмаган. Унинг рюкзагини текширган мутахассислар шундай хулосани тақдим этишган.
Бу ҳақда, шаҳар полицияси раҳбари Хубертус Андре матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, отишманинг бошқа ҳолатлари сингари винтовка ҳақидаги хабар ҳам ўз тасдиғини топмаган.
Маълум қилинишича, қуролланган номаълум шахс McDonalds ресторанида отишмани бошлагач, қўшни «Олимпия» савдо марказига ўтган. Бу пайтга келиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келишган.
Кейинчалик аниқланишича, жиноятни асли эронлик 18 яшар йигит содир этган. Унинг бу қилмишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Мавзуга оид
15:29 / 09.11.2024
Мюнхен: "Аэрофлот" лайнерининг 2 йил сақлангани 460 минг еврога тушди
11:50 / 20.09.2024
Wildberries офисидаги отишмада иштирок этганлар тергов изоляторига жўнатилди
10:28 / 20.09.2024
АҚШда шериф судяни отиб ўлдирди
12:40 / 19.09.2024