Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ бутун Россия терма жамоаси Олимпиададан четлаштирилганидан хабар топди
387 нафар спортчидан иборат Россия терма жамоаси допинг қоидабузарликларига жазо тариқасида Рио-де-Жанейродаги Олимпиадага бормайдиган бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail газетаси.
Нашрнинг вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Халқаро Олимпия қўмитаси Россияни "давлат допинг дастури" учун тўлиқ таркибда жазоламоқчи.
Қўмитадаги манбанинг айтишича, Россия терма жамоасини Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиададан ҳам четлаштириш ҳақида ўйланмоқда. ХОҚда "допинг бутун спортга ҳужум" эканлигини кўрсатиб қўйишмоқчи.
Аввалроқ Россия Олимпия қўмитаси Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ташкилий қўмитасига Россия терма жамоасининг тўлиқ таркибини тасдиқлатгани юборгани маълум қилинганди.
24 июлда ХОҚ ижроия қўмитаси Россия терма жамоасининг Олимпиадада иштироки бўйича қарор қабул қилади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
23:37 / 20.03.2025