“Ҳеч қачон ҳеч қачон дема” ёхуд Британиянинг энг йирик оиласида 19-фарзанд дунёга келди
Британиянинг Моркам шаҳридаги эр-хотин оиласида 19-фарзанд дунёга келди, деб ёзмоқда The Sun нашри. Нашр ушбу оилани “мамлакатда аъзолари сони бўйича энг йирик оила” деб атаган.
The Sun маълумотига кўра, 41 яшар Сью ва 46 яшар Ноэль Рэдфордларнинг тўнғич фарзандининг ёши 27 да. Бу сафар жуфтлик қиз кўришди. Онанинг айтишича, бу охиргиси ҳам эмас.
«Ҳеч қачон ҳеч қачон дема», — деди Сью. Маълум бўлишича, аёл 2014 йилда 19-фарзандидан айрилиб қолган экан. Ўшанда у ҳомиладорликнинг 23-ҳафтасида бўлган.
Сью илк бор 14 ёшида ҳомиладор бўлган эди. Ўшанда ёш жуфтлик фарзандни дунёга келтиришга аҳд қилишади. Оила Ноэль Рэдфорднинг нонвойхонаси ортидан кун кўради. Улар ҳар ҳафта озиқ-овқат маҳсулотлари учун 300 фунт стерлинг (400 доллар) атрофида пул сарфлашади.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” - ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024