Жамият | 22:50 / 01.08.2016
20494
2 дақиқада ўқилади

Ван Дамм австралиялик журналистларнинг саволларидан жаҳли чиқди

Фото: Видеодан олинган кадр

Актёр Жан-Клод Ван Дамм Sunrise телешоуси вақтида австралиялик журналистлардан жаҳли чиқиб, интервью вақтида студиядан чиқиб кетди. Бунга актёрга 25 йилдан бери берилаётган бир хил саволлар, жумладан унинг австриялик қўшиқчи Кайли Миноуг билан муносабатлари ҳақидаги савол сабаб бўлган. Бу ҳақда Mashable портали хабар бермоқда. 

Ван Даммнинг қўшиқчи билан ишқий муносабатлари ҳақидаги савол жаҳлини чиқарган. Актёр қўшиқчи билан 1994 йилда "Кўча жангчиси" ("Уличный боец") фильмининг суратга олиниши вақтидан бери учрашиб келган. 

"Мен 55 ёшдаман. Мен 35 ёки 25 дамасман. Менинг ҳаётга қарашларим энди ўзгача ва биз бу ҳақда Австралияда гаплашмоқдамиз. Бу саволлар – зерикарли. Бундай саволларга жавоб беришим қийин, мен улардан терлай бошлайман. Кейинги савол? Қизиқарлироқ саволлар борми яна?", деб айтган актёр ва ўзидаги микрофонни олиб ташлаган.  

Сўнгра актёр Австралиядаги вазият ҳақида гапира туриб сўкиниб, студияни тарк этган. Интервью жонли эфирда кетган.