Жамият | 14:50 / 03.08.2016
9353
1 дақиқада ўқилади
Икки қўлидан ажралган пинг-понг юлдузи: Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ
Мисрлик Иброҳим ал-Ҳуссайний Ҳамато 10 ёшида поездда рўй берган ҳалокат туфайли икки қўлидан ажралган. Бироқ у “Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ” шиори ёрдамида нафақат мустақил ҳаёт кечира олди, балки халқаро спорт юлдузига ҳам айланди.
Ҳалокатдан уч йил ўтиб, у пинг-понг бўйича мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди. У ногиронлар орасида ўтказилган ўйинларда бир қатор мукофотларни қўлга киритди, олтита халқаро мукофот ҳам шулар жумласидандир.
У бу борада шундай деди: “Менинг шиорим – иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Мен оғзим билан пинг-понг ўйнайман ва кўзгуда аксимни кўргунга қадар қўлларим йўқлигини ҳис қилмайман”.