Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Гиммлер кундаликларининг шокка туширувчи бўлаклари топилди
Россия Мудофаа вазирлигининг Подольскдаги архивида рейхсфюрер Генрих Гиммлер кундаликларининг янги бўлаклари топилди. Унда юксак лавозимли нацистнинг кундалик ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли воқеалар акс эттирилган. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Манбага кўра, Гиммлер кундалигида 10 нафар полякни қатл қилишдан олдин уни уқалашгани (массаж), шунингдек унга “Бухенвальддаги тамадди ёққани” ёзилган.
Бундан ташқари, нацист СС’чиларга итларни “одамларни бурдалаб ташлайдиган” қилиб машқ қилдиришни буюргани тўғрисида ёзган.
Топилма Москвадаги Германия тарих институти томонидан ўрганилмоқда. Кундаликлар 1938, 1943 ва 1944 йилларга тааллуқли. Гиммлер кундалиги янги бўлакларининг чоп этилиши билан Германиянинг Bild нашри шуғулланади.
Бундан аввал тарихчилар Гиммлернинг 1941, 1942 ва 1945 йиллардаги кундаликларини ўрганиб чиқишган.
Мавзуга оид
13:40 / 19.06.2024
ИҲЕС Россияни совет архивларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун қоралади
10:39 / 16.06.2024
100 йил олдин Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай нишонланган? Архив суратлар
19:08 / 01.05.2024
2024 йилда архив ҳужжатларининг қанчаси махфийликдан чиқарилгани маълум қилинди
15:49 / 11.12.2023