Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада музлар учун «Нуҳ кема»си барпо этилади
Халқаро олимлар гуруҳи Protecting Ice Memory лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар қилмоқда Gizmodo. Лойиҳа глобал иқлим исиши туфайли эриб кетаётган музликлардаги нодир илмий маълумотларни сақлашни кўзда тутади. Ушбу дастур доирасида баланд тоғлардаги музликлардан олинган намуналарни сақлаш учун ўзига хос «Нуҳ кема»си қурилади.
2016 йил август-сентябрь ойларида музчи олимлар Италия-Франция чегарасида жойлашган Монблан тоғининг Коль дю Дом (Col du Dôme) музликларида фаолият олиб боради. Олимлар прессланган муз намуналарини олиб, сақлаш учун Антрактидаги Конкордия станциясига юборади. Бу ерда, муз қатламларида ўтмишдаги иқлим ўзгаришига оид маълумотлар ўрганилади. Умуман, олимлар ҳар бири 130 метрлик учта муз намунасини Европадан жанубий қутбга жўнатади.
2017-йили тадқиқотчилар Боливиянинг Ильимани (Illimani) музлиги намунасини ташийди. Бундан ташқари, Германия, Австрия, Швейцария, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатлар музликларида ҳам шундай ишлар амалга оширилади.
Мавзуга оид
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди
22:00 / 27.04.2025