Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карзай Афғонистондаги толибонларга қарши тузилган АҚШ коалициясини фойдасиз деб атади
Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакатдаги “Толибон” радикал гуруҳига қарши тузилган АҚШ бошчилигидаги коалицияни фойдасиз деб атади.
Британиянинг Guardian нашри билан бўлган интервьюда собиқ президент коалиция афғон ҳарбийларига ёрдам ўрнига кўпроқ зарар келтираётганини таъкидлади. Унинг айтишича, америкалик ва британиялик ҳарбийлар Афғонистонда шунчаки ўлиб кетишмоқда, чунки толибонлар ўз позицияларида мустаҳкам жойлашиб олишган ҳамда анча кучлидир.
"НАТО бу ерда 14 йил бўлди. Бирор бир ижобий ўзгариш кузатилдими? Бирор бир хавфсизликка эришилдими? Йўқ! Бу нимадир нотўғри бўлаётганини кўрсатади", — деди собиқ раҳбар.
Сўнгги маълумотлар кўрсатишича, жорий йил бошида ҳукумат мамлакатнинг 70,5 фоиз ҳудудини назорат қилган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 65,6 фоизга тушган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:47 / 22.04.2025
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди
20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи
22:28 / 09.04.2025