Спорт | 16:56 / 11.08.2016
35306
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Риодан эшитилган ўзбек наъраси

Зарба...
Нафас олиш...
Ҳимоя...
Рақибнинг кўзига тик қараш, уни ўрганиш, олдинга қадам.
Зарба...
Нафас олиш...
Ҳимоя...

Юрт байроғи осилган майдонда беллашиш манаман деган марднинг ҳам белини бўккувчи салобат беради. Ўша юртнинг энг зўр эркаклари ҳам бу лаҳзаларда ўзларини бироз бўлсада йўқотишади. Чунки Ватан байроғи шарафини оқлаш илоҳий назар тушмаган одамга насиб қилмаса, ҳар кимга ҳам буюрмайди. Қолаверса, бу байроқ замирида бутун халқ,бутун миллат ор-номуси ётади. У ҳеч қачон ўзгасидан паст бўлмаслиги керак.

Айни кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёзги Олимпия ўйинларида ўзбек боксчилари яна бир бор ўз кучларини бутун дунёга намойиш этмоқдалар. Рустам Тўлаганов, Фазлиддин Ғойибназаров, Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов каби спортчиларимиз юрт байроғига муносиб, бутун эл ор-номусини зиммага олиб, беллашувларда зафар қучишаётир.

Бугун ўзбек боксчининг берган зарби Океан ортидан эшитилаётир...

Бугун ўзбек ўғлонининг наъраси рақибларни шошираётир...

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади