Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик ўсмирлар селфи оламан деб тўлқинлар остида қолиб кетди
Ҳиндистонда тўрт нафар ўсмир денгизда селфи қилиш вақтида тўлқинлар остида қолди. Бу ҳақда 12 август куни Nai Dunia портали хабар бермоқда.
Воқеа Махараштра штатида юз берган. Етти нафардан иборат ўсмирлар гуруҳи Араб денгизи соҳилларида дам олишаётган бўлган. Ана шунда улар биргаликда суратга тушишга аҳд қилишади. Бўрон бўлаётганига қарамай, сувга тушиб, бир неча кадр олишга муваффақ бўлишади. Аммо ораларидан тўрт нафари бу билан қаноатланмайди ва соҳилдан узоқроққа боришга қарор қилишади. Ана шунда уларнинг бари тўлқинлар остида қолиб кетади.
15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирларни қидириш ишлари омадсиз якунланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025