Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми бутунлай ёпилади
19 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун бутунлай ёпилади.
Шаҳар ҳокимияти ахборот хизматида хабар қилинишича, бу ерда майсазорли яшил ҳудуд ташкил этилиб, фонус ва ўриндиқлар билан таъминланади.

Ҳокимлик расмий сайтига жойланган хабарда таъкидланишича, бу шаҳарда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилади.
Вокзал атрофи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли учун янгича ечимдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид
11:22 / 10.02.2025
Аҳоли яшаш массивларида яшил ҳудудларни бетонлаштирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
19:42 / 05.08.2023
Навоийда қарийб 3,3 млн долларлик “яшил лойиҳа” қаровсиз қолди
16:39 / 29.10.2022
Хитой мўъжизаси туркумидан: Такла-Макон чўлидаги йўл ва унинг четидаги яшил ҳудуд қандай барпо этилганди?
08:29 / 04.08.2020