Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия тарихда илк марта Олимпиада чемпиони бўлди
Рио-де-Жанейрода Олимпиадасида футбол бўйича турнир финалида Бразилия ва Германия терма жамоалари учрашди. "Маракана" стадионида ўтган учрашув бразилияликларнинг ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувда ҳисобни 27-дақиқада мезбонлар етакчиси Неймар жарима зарбасини қойилмақом ижро этиш орқали очди. Германия 59-дақиқада Максимилиан Майернинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча вақтда голлар урилмади ва шундан кейин жамоалар пенальтилар сериясини амалга оширишга киришди. Футбол лотереясида омад Бразилия терма жамоасига кулиб боқди (5:4). Бразилияликлар тарихда биринчи маротаба Олимпиадада ғалаба қозонди.


Бронза медали учун баҳсда Нигерия 3:2 ҳисобида Ҳондурасни мағлуб этди.
Бразилия U-23 – Германия U-23 1:1 (1:0, 0:1). Пенальтилар бўйича - 5:4
Голлар: 1:0 – 27 Неймар, 1:1 – 59 Майер.
Бразилия U-23 – Уэвертон, Маркиньос, Дуглас Сантос, Зе Карлос, Родриго Кайо, Уолас, Ренато Аугусто, Луан, Габриэл Жезус (Рафинья, 95), Неймар, Габриэл (Фелипе Андерсон, 70).
Германия U-23 – Хорн, Гинтер, Клостерманн, Толян, Зюле, Майер, Бендер, Брандт, Бендер (Премель, 67), Гнабри, Зельке (Петерсен, 76).
Огоҳлантиришлар: Зе Карлос (30), Габриэл (44), Зельке (49), Премель (80), Бендер (81), Зюле (89).
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025