Нукусда "Истиқлол фарзандлари" ёшлар фестивали бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан 20-август куни Нукус шаҳрида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" шиори остида "Истиқлол фарзандлари" ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Дастлаб, фестивал иштирокчилари "Мотамсаро она" ҳайкалига гулчанбар қўйишади.
Фестивали доирасида “Гўзал ва беътакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” мавзусида расмлар танлови ташкиллаштирилди.
Шунингдек, ушбу мавзуда иншолар танлови ҳам бўлиб ўтди ва унда ёш ижодкорлар фаол иштирок этишди.
“Ёшлар маркази” нинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг Она Ватанимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”номли асарининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпогъистон Республикаси “Нуроний” жамгъармаси раиси Ш. Уснатдинов, Қорақалпогъистон Республикаси “Маънавият таргъибот” маркази раиси Ш. Аяпов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпогъистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияровлар ёшларга китобнинг ҳар бир банди маънавий тарихий мазмунга эга эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисада”ги Қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинди
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги ”Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат” бўлими етакчи маслаҳатчиси Исатай Алдабергенов қонуннинг янги таҳририн таҳлил этиб ёшларга тушунтириб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси биносида сенатор ва депутатлар билан учрашув ташкил қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси қўмита раиси Б.Нурабуллаев ёшлар билан суҳбати давомида Жоқарғи Кенгес фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.
Жоқарғи Кернгесдан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий суди биноси ва у ерда иш жараёнлари билан танишув бўлиб ўтди.
Фестивал иштирокчилари учун Қорақалпоқ халқининг ўтмиши, ота-боболаридан мерос дурдона буюмларини ўзида жамлаган, фақатгина қорақалпоқ халқинигина эмас балки дунё халқларини этиборини ўзига тортиб келаётган И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” шиори остида саёҳат ташкил қилинди.
Фестивал якунидаа гала-концерт ташкиллаштирилди.
Унда 600 нафар ёшларга қорақалпоқ эстрада юлдузлари ўзларининг энг сара қўшиқларини ижро этиб, барчани рақсга таклиф этишди.
Шу тариқа, Нукус шаҳрида ўтказилган "Истиқлол фарзандлари" ёшлар фестивали кўтаринки руҳда ўз якунига етди.
Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
09:44 / 07.09.2024
Тошкентда фестивалда жамоат тартибини бузган 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига баённома тузилди
21:59 / 04.09.2024
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
13:27 / 29.08.2024