Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony компанияси сентябрь ойида иккита янги маҳсулотини намойиш этади
Япониянинг Sony компанияси сентябрь ойи бошларида ўзининг энг оммабоп ўйин қурилмаси PlayStation 4нинг икки хилдаги намунасини тақдим этади, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal.
Нашр манбаларига кўра, янги қурилманинг бири PlayStation 4нинг ингичка кўринишидир. Унинг иккинчи, кучлироқ моделига PlayStation Neo номи берилган. Тахминларга мувофиқ, у 4K ўлчамли тасвирни акс эттириб, ўйинлардаги графикаси ҳам анча сифатли бўлади.
Тасвирларнинг бундай юқори сифатда бўлиши, виртуал реаллик кўзойнаклари PlayStation VR лойиҳаси билан боғлиқ. Унинг савдолари шу йилнинг октябрь ойида бошланиши белгиланган. Виртуал реаллик кўзойнаклари 400 доллардан сотилади. Айни чоғда, PlayStation 4 ўйинлари рўйхати ўзгармайди.
PlayStation 4 2013-йил ноябрь ойидан бери 40 млн донадан ортиқ нусхада сотилган. Агар, Sony компаниясининг келгуси маҳсулоти ҳақиқатдан ҳам сентябрь ойида тақдим этилгудек бўлса, бу ўйин ишлаб чиқариш саноатининг ёзилмаган қоидасига зид бўлади. Унга мувофиқ, янги ўйин платформалари 5-6 йилда бир марта чиқарилиши лозим.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025