Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Mindulle тўфони хавфи туфайли 10 мингдан зиёд киши кўчирилди
Япония шимоли-шарқида Mindulle тўфони хавфи туфайли 10 мингдан зиёд киши кўчирилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Тўфон Токионинг океан тарафи ва унга ёндош туманларга яқинлашган ва кучли ёмғир, денгизда бўрон туриши ва кучли шамол олиб келган. Дарёлар тошган, кўчки хавфи пайдо бўлган. Бир киши ҳалок бўлган, 60 дан зиёд киши жабрланган.
NHK маълумотларига кўра, тўфон Хоккайдо оролига етиб борган ва у ерда яшовчи 10 157 киши ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. 23 август тонг саҳарда Хоккайдонинг жанубий қирғоқларига яқинлашган тўфон кўчки келтириб чиқарган.
Телеканалнинг хабар беришича, тўфон оқибатида Токио ва Тибадаги 62 та уй вайрон бўлган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025