Жаҳон | 11:04 / 24.08.2016
12326
1 дақиқада ўқилади

Туркия Россияни Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошлаганидан хабардор қилди

Туркия Россия томонини Суриянинг шимолидаги Жараблус шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш учун ҳарбий амалиёт бошлагани хусусида огоҳлантирди. Бу ҳақда NTV телеканалида маълум қилинган.

"Россия Жараблусдаги амалиётдан хабардор қилинди", дейилган телеканал сайтидаги хабарда.

Бундан олдинроқ, Туркия армияси 24 август тонгида Сурия шимолига киргани ҳақида хабар қилинганди.

Амалиётни Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари қўллаб-қувватламоқда.

Anadolu агентлиги Жараблус шаҳридаги жангарилар позицияларига илк зарбалар берилганини маълум қилган.

Туркия 20 август куни Газиантепда ИШИД томонидан теракт амалга оширилганидан кейин Сурия билан чегарасида ҳарбий амалиёт бошлашини маълум қилганди.

23 август куни Жаралбусдан Туркиянинг Карқамиш шаҳрига артиллерия зарбалари берилди.

Шу куни Туркия ҳукумати чегара яқинидаги аҳолини эвакуация қилди ва юришга тайёргарлик кўрилди.

Мавзуга оид