Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi ўн ядроли смартфонини намойиш этди
Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг янги, ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди. Redmi Note 4 телефонининг ўзига хос жиҳати-унинг 10 ядролик процессорга эгалигида.
Шундай қилиб, Xiaomi Redmi Note 4 смартфонига ўн ядролик MediaTek Helio X20 процессори ўрнатилган. Шу билан бирга, қурилманинг оператив хотираси 2 ёки 3 ГБ, ички хотираси 16 ёхуд 32 ГБлик бўлади. Телефон Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди.

Смартфон корпуси темир парчасидан ясалган бўлиб, орқа қопқоғида бармоқ изларини сканлаш тизими мавжуд. 5,5-дюймли дисплей Full HD (1920x1080 пиксел) тасвирларни қўллайди ва 2,5D сенсор ойна билан ҳимояланган. Мобиль қурилма 4100 мАс қувватли батарея ва microSD хотира картаси учун жойга эга.
Xiaomi Redmi Note 4 Хитой бозорида 899 юань (кичик модели) ва 1199 юандан (катта модели) сотилади.


Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
16:47 / 19.03.2025