WSJ: Microsoft ва Intel компанияларига киберхавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқишга рухсат берилди
Хитой ҳукумати киберхавфсизлик стандартларини ишлаб чиқишда хорижий технологик компанияларни таклиф этди, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда.
Шундай қилиб, Microsoft, Intel, Cisco ва IBM, ҳукуматнинг ушбу масала бўйича ташкил этилган Technical Committee 260 таркибида фаолият юритиши мумкин бўлади.
«Бу ҳали бошланиши, бироқ шунинг ўзи ҳам Хитой халқаро технологик маҳсулотлар етказиб бериш занжирини тан олаётгани ва ўз стратегиясини бозор қоидаларига мослаштиришга уринаётганини англатади», — деган EastWest Institute вице-президенти Брюс Макконнелл.
Нашр маълумотларига кўра, Microsoft ва Cisco ўз иштирокини тасдиқлаган бўлса, IBM ва Intel ушбу таклифга ўз муносабатларини билдирганича йўқ.
Жорий йилнинг бошларида, Microsoft, Intel, Cisco ва IBM компанияларига шунчаки кузатувчи эмас, балки жараённинг фаол иштирокчилари бўлиш таклиф этилган эди.
Мавзуга оид
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
11:55 / 11.10.2024
Киберхавфсизлик саммити доирасида ташкил қилинган ҳакерлар мусобақаси якунланди
20:33 / 07.10.2024