Light | 15:33 / 27.08.2016
20894
3 дақиқада ўқилади

Ишга самолётда боришни орзу қилган чилангар шахсий учар қурилмасини яратди (30 фото)

Белгиланган жойга йўллардаги танглик, бурилиш ва бошқа тўсиқларни четлаб ўтиб, шахсий самолёт ёки учар қурилмада етиб бориш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Чехияда яшовчи чилангар Франтишек Хадрава икки йил ичида шахсий самолётини яратди. Бунинг учун у мустақил йиғса бўладиган Американинг бир моторлик самолёти лойиҳасини андоза қилиб олди. У ўз орзусини амалга ошириш учун тахминан 3 700 евро сарфлади. Бугунги кунда бу ғайратли чилангар ишга етиб олиши учун 7 дақиқагина вақт кетади, авваллари у ишга автомобилда 12-14 дақиқада борар эди. Франтишекнинг сўзларига кўра, унинг парвозига 4-5 дақиқа вақт ҳам етарди, бироқ баъзи аҳоли пунктларини айланиб ўтиши (ҳудуд аҳолисига ҳалал бермаслик учун) туфайли бунга бироз кўп вақт сарфлайди. Боз устига, самолёт бир соат парвоз учун 6 литр ёқилғи сарфлайди ва соатига 150 километр тезликда ҳаракатланади. Натижада чех нафақат вақтда, балки ёқилғида ҳам тежайди. 

Чилангар орзусининг ўзига яраша салбий томонлари ҳам бор. Биринчидан, самолётдан фақат очиқ ҳавода фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга учар транспорт Хадрава ишлайдиган бинонинг ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида бир эмас, тўрт машинанинг ўрнини эгаллайди. Яна бир диққатга сазовор жиҳат - самолёт йиғилувчи тузилмага эга ва уйда у ярим йиғилган ҳолатда сақланади. Парвозга отланишдан аввал чех ҳаво кемасини йиғади ва уни машина ёрдамида далага олиб чиқади. Шу тариқа у самолётни йиғишга анча кўп вақтини сарфлайди, лекин бу Франтишек Хадрава учун умуман муаммо туғдирмайди. Ахир, энг асосийси - орзунинг амалга ошиши. 

45 ёшли чех чилангари анчадан бери самолётларга қизиқади, унинг коллекциясида Биринчи жаҳон уруши давридаги Fokker Dr. I немис самолётининг ўз қўли билан йиғилган нусхаси мавжуд. Эндиликда у Франциянинг Deperdussin учар қурилмасини нусхасини яратишни режалаштирмоқда.

 

Мавзуга оид