Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелес аэропортида отишма ҳақидаги хабардан кейин Зорро қиёфасидаги шахс қўлга олинди
АҚШнинг Лос-Анжелес аэропорти полиция бошқармаси аэропорт ҳудудида отишма рўй бергани ҳақидаги хабарни рад этди ва текширув вақтида машҳур киноқаҳрамон Зорро либосидаги шахсни қўлга олди. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти маълум қилган.
Бундан олдинроқ аэропортнинг асосий терминалига кириш ва ундан чиқиш ичкаридан ўқ товушлари эшитилгани ҳақидаги маълумот туфайли тўсиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Хавф ҳақида хабар эълон қилинди, текширув ўтказилди. Натижада, полиция ҳеч қандай ўқ товушлари ва хавфсизликка таҳдид бўлмаганини аниқлади.
"Зорро" ва бу хавф ҳақидаги хабар ўртасида боғлиқлик бор ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
18:27 / 14.02.2025
Ёнғиндан жабр кўрган Лос-Анжелесни сув босди
19:29 / 23.01.2025
Лос-Анжелес яқинида янги ёнғин бошланди. Ўн минглаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди
22:24 / 18.01.2025
Илон Маск Лос-Анжелес мэрини истеъфога чиқишга чақирди
20:58 / 16.01.2025