Жаҳон | 09:31 / 31.08.2016
5549
1 дақиқада ўқилади

Boeing 747 самолёти конструктори ҳаётдан кўз юмди

Дунёга машҳур Boeing 747 ҳаво лайнерини  «ишлаб чиққани» билан яхши маълум Жо Саттер 95 ёшида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Саттер ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида «Жамбо Жет»ни ишлаб чиқиш жамоасида етакчи муҳандис бўлган эди. Бундан ташқари, у «707» ва «737» моделларини ишлаб чиқишда ҳам фаол қатнашган.

Boeing 747 муҳандиси ва унинг жамоаси дунёдаги энг йирик самолётни, унинг концепцияси ишлаб чиқилганидан 29 ой ичида барпо этганлари учун «Моҳирлар» лақабини олганди. 

Жо Саттер 1986-йилда истеъфога чиқиб, 30 йил давомида Boeing компаниясининг маслаҳатчиси бўлиб фаолият кўрсатди. 

Мавзуга оид