Жаҳон | 08:41 / 31.08.2016
5322
1 дақиқада ўқилади

Тинч океанида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг фрегати бузилиб қолди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг фрегати Тинч океанининг марказий қисмида бузилиб қолди. Воқеа АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Independence туридаги USS Coronado соҳилбўйи ҳудуди ҳарбий кемаси билан юз берди. Бу ҳақда Defense News’га иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.   
      
Таъкидланишича, муаммолар 29 августда кеманинг двигатель тизимида пайдо бўлган. Ҳозир фрегат Гавайидаги Перл-Харбор базасига қайтмоқда. Кема техник носозлик туфайли соатига бор-йўғи 18,5 км тезлик билан ҳаракатланмоқда. У яна 1,5 минг км йўл босиб ўтиши керак.

Кема бортида 70 нафар денгизчи бор. У базани 26 августда тарк этган.

Охирги ойларда бу АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг биринчи бузилиб қолган кемаси эмас. Июлда Freedom, январда эса Fort Worth LCS-3, ундан ҳам олдирноқ эса энг янги Milwaukee кемаси ишдан чиққанди.

Мавзуга оид