Фан-техника | 10:56 / 01.09.2016
53181
5 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг энг ажойиб кашфиётлари

Дунёда ҳар куни бизни ҳайратга соладиган, ажабтовур ихтиролар яратилади ва уларни кўриб тилимизда шундай сўз айланади: «Мен ҳам шуни истайман!» Кеча фақатгина китобларда бўлган ихтироларни бугун кундалик ҳаётда ҳам учратиш мумкин. Жорий йилда яратилган энг яхши ихтиролар билан танишинг.

 

Учар бонсай

Оддий тувакдаги ўсимликлар? «Биз аллақачон келажакдамиз, туваклар учиши керак», — деди Hoshinchu компанияси ва ҳар бир уйга келажак нафасини олиб кирувчи ҳавода муаллақ турадиган ўсимликни яратди.

 

Самолёт ичидаги осмон

Самолётда учиш баъзан жуда зерикарли, айниқса агар узоқ давом этувчи парвоз бўлса. Бунга чек қўйиш мақсадида BOEING компанияси том қисми ва полда экранлар билан жиҳозланган самолётларни ишлаб чиқара бошлади. Бу эса йўловчиларни тунги осмон ва булутлар орасида сайр қилишларига имкон беради. Самолёт ичига кириб «Вау!» деб юборасиз. 

 

Қоғозни қайта ишлаб чиқарувчи мобиль машина

Қоғозни қайта ишлашга кўп вақт ва куч талаб қилинади. Япония EPSON компанияси бу муаммони ҳал этишга муваффақ бўлди ва қоғозларни бир неча соат ичида қайта ишлаб чиқарувчи кичик машинани ихтиро қилди. Энг муҳими, бу жараёнда бир томчи ҳам сув ишлатилмайди. Бундай қурилмани ҳар бир офисга ўрнатиш керак.

 

Самолётда қутқарув корпуси

Парвозлардаги хавфсизлик — энг муҳим вазифа, шу сабабли олимлар парвозларни янада қулай ва хавфсиз қиладиган янги тизимларни ихтиро қилишга ҳаракат қилмоқда. Украиналик муҳандис Владимир Татаренко самолёт ҳалокатга учраган чоғида йўловчилар ўтирган ўриндиқларни ажратиб, исталган ерга осон қўниб олишини таъминловчи тизимни яратди.

 

Кўзи ожизлар учун планшет

Мазкур планшет кўзи ожиз инсонларга ўн минглаб китобларни ўқишга ёрдам беради. Унинг ичида кўплаб кичик сенсорлар қавариқ нуқталарни ташкил этиб, ҳарфларни шакллантиради. 

 

Жонли комикслар

Санъат ҳам ўз жойида тургани йўқ: boomcore рассомлар ҳамжамияти жонли комиксларни яратди. Керакли саҳифани очиб, планшетни оласиз — қаҳрамонлар эса қимирлай бошлайди, ранглар ва жонли диалоглар пайдо бўлади. 

 

Ҳайдовчилар учун дўконлар

Dahir Insaat компанияси дунёдаги биринчи ҳайдовчилар учун Drive Market дўконини қурмоқда. У ерда қисқа вақт ичида машинадан тушмай, ҳаридларни амалга ошириш мумкин. Қизиқ, у ерга пиёда бориш мумкинмикин?

 

Супер ингичка эгилувчан экран

Телевизор ишлаб чиқарувчилар максималь даражада ингичка экранни яратишга муваффақ бўлишди. Энди телевизорингизни шунчаки букланг ва ўзингиз билан олиб юринг. 

 

Бутун бошли дарахтларни кўчирувчи машина

«Голландиялик» деган номни олган машина бир зумда бутун бошли дарахтни кўчира олади. Шу билан бирга дарахтга зиён етмайди ва уни бошқа ерга "кўчириб" экиш мумкин.

 

Денгиз тозалагич

«Биз барчамиз экология ҳақида қайғуришимиз керак», — дейди seabinproject вакиллари. Улар сувни чиқиндилардан тозалайдиган қурилмани ихтиро қилишди. Ихтиро жуда оддий ва зарурий. Нега уни аввалроқ яратишмаган экан?

 

Голографик телепорт

Худди севимли фантастик фильмлардаги қурилмани Microsoft олимлари ўйлаб топишди. Жуда узоқда турган киши ўз голограммасини мулоқот ва хаттоки, ўзаро ҳаракатларни ҳам амалга ошириш учун юбориши мумкин. 

 

Тирноқлар учун принтер

Ҳар куни тирноқларингизга турли хил суратлар қўйишни истайсизми? Шунчаки телефонингиздан nailbot принтерига исталган суратингизни юклаб олинг ва у расмларни тирноғингизга чоп этади. Шундай қилиб ажойиб кўринишлар яратиш мумкин.

 

Hoverboard платформаси

«Келажакка қайтиб» фильмидаги ховерборд ёдингиздами? Бундай скейтлар жуда кам эди ва муҳандислар ArcaBord — ер устида учишга имкон берувчи тўлиқ платформани ихтиро қилишди.

 

Улкан Magic Leap голограммалари

Мактаб ичида баҳайбат китлар бўлишига нима дейсиз? Magic Leap қурилмаси нафақат денгиз ҳайвонлари, балки аждаҳо, кичик пушти фил болалари ва бутун дунёни ярата олади.

 

Ўт ўчирувчи бомба

Ниҳоят, бундай қурилма ҳар бир юкхона ва уйда бўлиши шарт — кичик бомба катта ёнғинларни ўчира олади ва кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолади.

Мавзуга оид