Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия уч мамлакатдаги элчисини қайтариб олди
Бразилия Венесуэла, Боливия ва Эквадордаги элчиларини чақириб олди, бунга бу мамлакатлар ҳукуматларининг Дилма Руссефга эълон қилинган импичмент ҳақидаги қарорни танқид остига олганлиги сабаб бўлган. Бу ҳақида Reuters агентлиги Бразилия ТИВдаги манбасига асосланиб, хабар берди.
Таъкидланишича, бундай қарор ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жозе Серра томонидан қабул қилинган.
Бундан аввал Венесуэла, Боливия ва Эквадор ҳукуматлари Бразилия сенатининг ўша пайтда вақтинчалик вазифасидан четлатилган президент Дилма Руссефнинг импичменти ҳақидаги қарорини танқид остига олишганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025