Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дейрада қиймати 1 миллиард долларга тенг янги мегамолл қад ростлайди
Қиймати 1 миллиард доллар бўлган янги мегамолл Дубайнинг Deira туманида қад ростлайди ва амирликнинг энг қадимий ҳудудларида янгича чакана савдони жонлантиради.
Мисли кўринмаган ҳажмдаги янги савдо марказлари «The Deira Islands Mall» деган номни олади ва 600 минг квадрат метр майдонни эгаллайди ва барчага маълум ва машҳур Dubai Mall савдо марказидан ҳам каттароқ бўлади.
Амирликнинг энг қадимий нуқтаси Deira узоқ йиллардан буён чинакам жонланишга муҳтож эди. Янги мегамолл эса сайёҳлар ва амирлик аҳолисини жалб этувчи ёрқин савдо ўчоғига айланади.

Савдо марказининг дизайни тез орада тақдим этилади. Яқиндагина жуда катта маблағлар таниқли Deira Islands лойиҳасига сафарбар қилинган эди. Дубайда бу лойиҳа доирасида аквапарк, меҳмонхоналар, сунъий ороллар ва дам олиш ҳамда кўнгил очиш учун барча зарур масканлардан иборат архипелаг яратилади. Айнан Deira Islands янги савдо маркази қурилади.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
15:34 / 10.04.2025