Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилма Руссефф ўз тарафдорлари билан хайрлашди
Дилма Руссефф Бразилия президенти лавозимидан истеъфога чиққанидан сўнг ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлади ва унда Владимир Маяковскийнинг “Нима ҳам қилар эдик!” (1927 йил) шеъридан парча келтирди. Бу ҳақида ТАСС маълум қилди.
“Мен ўз нутқимни рус шоири Маяковскийнинг ажойиб асаридан парча билан тугатмоқчиман: “Хурсандчиликка ҳам, хафагарчиликка ҳам ҳожат йўқ. Тарих суви тошқин”, - деди у.
31 август куни Бразилия сенати Руссеффнинг импичментини тасдиқлади. Унинг истеъфоси учун 61 нафар сенатор овоз берди, тарафдорлари эса 21 кишини ташкил қилди. Давлат раҳбари лавозимини собиқ вице-президент Мишель Темер эгаллади. У Бразилияни 2019 йилнинг 1 январига қадар, яъни Руссеффнинг президентлик муддати якунига етгунча бошқаради.
Руссеффнинг импичментидан кейин Жанубий Американинг бир неча давлатлари – Венесуэла, Эквадор ва Боливия Бразилия билан дипломатик алоқаларни музлатиш ҳақида маълум қилишди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025