Ўзбекистон | 16:45 / 01.09.2016
43066
1 дақиқада ўқилади

Фото: Мустақиллик байрами кунида Тошкентда давлат байроқлари ўрнатилган автомобиллар "марши"

Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллик байрами кунида Тошкент шаҳрида автомобиллар эгалари ўзига хос акция уюштиришди. 31 август кунининг иккинчи ярмидан бошлаб байроқлар ўрнатилган автомобиллар кўчалар бўйлаб бир қаторда тизилган юриб ўта бошлади.

Баъзи ҳайдовчилар байроқни автомобилнинг очиқ ойнасидан чиқариб турган бўлса, яна қайсидир ҳайдовчи байроқни капот устига ёпиб қўйган.

Акция 1 сентябрь куни янада кенг тарзда ташкил этилди.

 

 

 

 

Мавзуга оид