Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Инсон ўзини ҳаммадан яхши деб ҳисоблай бошласа, у муваффақиятсизликка учрайди
Россия президенти Владимир Путин ҳеч бир етакчининг хулқ-атворида манманлик бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Давлат раҳбари Владивостокдаги 2-сонли гимназия ўқувчилари билан бўлагн учрашувда шу ҳақида сўз юритди.
“Кимки етакчиликка ёки қандайдир мукофотга эришишга ҳаракат қилаётган бўлса, у ҳеч қачон ўзини ҳаммадан яхши деб ҳисоблаб, манманликка берилмаслиги керак. Инсон ўзини ҳаммадан яхши деб ҳисоблай бошласа, у муваффақиятсизликка учрайди. Кўп нарсага эришишга интилиш яхши, албатта, лекин манманлик - ёмон”, - деди Путин.
Умуман олганда, у гимназиядаги етакчилик фазилатларини тарбиялаш тизимини ижобий баҳолади.
Мактаб ўқувчилари ҳам президентдан кўп йиллар давомида давлатни бошқариш қандай эканлиги ҳақида савол беришди.
“Қандай эканлигини айтмайман, буни одамлар ўзи келиб, сайловларда овоз бериб аниқлашади”, - дея жавоб берди Путин.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ўқувчиларга “бутун умр бўйи ўқиш кераклиги”ни таъкидлади.
Мавзуга оид
12:25 / 07.04.2025
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди
21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди
14:40 / 21.10.2024
Коррупция учун судланган Владивосток собиқ мэри урушга боради
20:38 / 30.07.2024