Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули тайинланди
Юсуф Қобулжонов Ўзбекистоннинг Россиядаги Приморск ўлкаси, Владивосток бош консулхонасига раҳбар қилиб тайинланди.
Янги консул Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Юрий Мелников ва Россия Ички ишлар вазирлигининг ўлка бўйича раҳбарияти билан учрашди.
Мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, мазкур ҳудудда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ташкил этилган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими, республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда Бош консулхонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши масалалари, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида тегишли органларда тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш, ҳуқуқбузарликларини олдини олиш учун ўзбекистонликлар ўртасида тарғибот тадбирларни мунтазам ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025