Жамият | 12:38 / 05.09.2016
24659
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ва вилоятларда Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши тарқатилмоқда

Бугун Тошкент ҳокимияти ташаббуси билан шаҳарнинг бир неча ресторанларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ош берилмоқда.

Ушбу тадбир давлат раҳбари дафн маросими ташкил қилиш ҳукумат комиссияси томонидан ташкил қилинган бўлиб, пойтахтдаги «Яккасарой», «Чароғон», «Фаровон», «Уммон», «Наврўз», «Саёҳат» ресторанларида 5 сентябрь куни соат 11:00 дан 15:00 гача ош тарқатилади. 

Ушбу маъракаларга исталган киши келиши мумкин.

Худди шундай тадбирлар республиканинг барча вилоятларида бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларни ташкил қилишга ҳокимият, йирик ташкилот ва муассасалар жалб қилинган.

Маърака оши – ўзбек урф-одатларига кўра дафн маросимидан кейин марҳум хотирасига берилади. Одатда бундай маросимлар ортиқча дабдабасиз, ўта камтарин шароитда ўтказилади. Ош тортилишидан олдин марҳум хотирасига фотиҳа ўқилади.

Мавзуга оид