Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: хитойлик эркак рафиқаси билан ажрашганига кескин руҳда норозилигини билдирди
Хитойнинг Хэйлунцзян вилояти фуқароси маҳаллий суд биноси қаршисида ўзини портлатиб юборган. The Beijing News нашрининг маҳаллий ҳокимият вакилларига таянган ҳолда хабар қилишича, у ажрашиш жараёнига оид айрим жиҳатлар борасида рафиқаси билан келиша олмагани боис, шундай қарорга келган.
Ҳодиса Цзиси шаҳрида юз берган. Маҳаллий ташвиқот бўлимида маълум қилишларича, Ван фамилияли эркак, рафиқаси билан ажрашаётганида тортишиб қолган.
Шундан сўнг, 5 сентябрь куни эрталаб у Дидао туман судига келиб, ўзи билан олиб келган, унча катта бўлмаган портловчи мосламани ишга туширган. Оқибатда, Ван воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг хотини ва йўлдан ўтаётган яна бир киши бироз жароҳатланган.
Ҳозирда юз берган воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025