Шавкат Мирзиёев Путиннинг Самарқандга ташрифига изоҳ берди
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга шахсан Самарқандга ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирди
Россия Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор ва иттифоқчи бўлган, эндиликда бу фаолият давом эттирилади, дея Шавкат Мирзиёев сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Спутник» агентлиги.
РФ президенти Владимир Путин 6 сентябрь куни G20 саммитида иштирок этиб қайтишда Самарқандга кирганди.
У, Ислом Каримов вафоти муносабати билан унга таъзим бажо келтириш мақсадида Ўзбекистонга келган.
«Сизнинг бугунги ташрифингиз кўп нарсани англатади ва биз жуда миннатдормиз. Бу бизнинг бошимизга тушган оғир мусибатли дамларда ҳақиқий дўстнинг елкама-елка туришини англатади», — деган Ўзбекистон бош вазири Путин билан учрашувда.
Мирзиёев, шунингдек, РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг ташрифи учун ҳам миннатдорчилик билдирган.
«Биз кеча Хитойда берган интервьюнгизни кўриб, ҳурматли Ислом Абдуғаниевич ҳақида сўзлаган ижобий фикрларингизни эшитдик. Сиз айтгандек, ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро алоқаларнинг жиддий тузилмаси шаклланган», — деб таъкидлаган Мирзиёев.
Республика бош вазирининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари «стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик мақомида бўлган ва шундай бўлиб қолади».
«Сизнинг Ўзбекистонга шундай оғир дамларда келишингиз, ҳурматли президентимиз ва ўзбек халқига шахсий муносабатингиз қандай эканини билдиради. Бугун Тошкентда ҳам, Самарқанд ва мамлакат бўйлаб сизнинг ташрифингизни фахр билан тилга олишмоқда», — деган Ўзбекистон ҳукумати раиси.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
20:43 / 13.11.2024