Жамият | 18:26 / 06.09.2016
23752
2 дақиқада ўқилади

«Тошкент — Андижон» темирйўл қатновлари йўлга қўйилди (Фото)

5 сентябрь куни "Тошкент — Андижон" электрлаштирилган темирйўли бўйлаб йўловчи поездларнинг қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Facebook тармоғининг "Потребитель.уз" гуруҳида маълум қилинди

Манбага кўра, эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8:05да Тошкентдан йўлга чиққан поезд 14:05да Андижонга етиб борган. Йўловчи поезди Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида тўхтаб ўтган. Шундан сўнг соат 15:25да Андижондан Тошкентга қараб йўл олиб, 21:25да етиб келган. Фейсбук фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, поезднинг тезлиги соатига 112 километрни кўрсатган. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари поезд салонларидан суратлар билан бўлишишган. Уларда йўловчилар учун барча шароитларнинг яратилганлигини кўриш мумкин. Йўловчилар поездга тезкор ва қулай, дея тавсиф беришган.

Поездда бўлиш бахтига эга бўлиб улгурган тармоқ фойдаланувчилари саёҳатдан мамнун эканликлари ҳамда замонавий транспорт туридан яхши таассуротлар олишганини маълум қилишган. 

Чипталар нархи:
Эконом класс - 45 минг сўм
Бизнес класс - 68 минг сўм
VIP вагон — 130 минг сўм

Мавзуга оид