Фан-техника | 11:54 / 09.09.2016
12325
2 дақиқада ўқилади

Tesla электрокари иштирокида ўлим билан якунланган янги ЙТҲ содир бўлди (видео)

7 сентябрда Нидерландияда маҳаллий вақт билан соат 6:00да фожиа рўй берди. Амстердамнинг шарқий қисмидан 40 километр масофадаги трассада ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида 24gadget.ru маълум қилди. 

Манбага кўра, Tesla электрокари соатига 155 километр тезликда ҳаракатланаётиб, дарахтга урилган. Машинада фақат ҳайдовчи бўлган - у воқеа содир бўлган жойнинг ўзидаёқ ҳаётдан кўз юмган. 

ЙТҲ содир бўлган жойга етиб келган ўт ўчирувчилар "дунёдаги энг хавфсиз машина"нинг ичидан 53 ёшли ҳайдовчининг жасадини олиб чиққунга қадар бир неча соат вақт кетган. 

Ўлим билан якунланган ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа содир бўлган жойга етиб келган Tesla Motors компанияси вакиллари "фожиавий ЙТҲ сабабларини аниқлаш учун ҳукумат билан ҳамкорлик қилишаётган"ини айтишган. Бугун компаниядан шундай маълумот келган: ЙТҲ вақтида "Автопилот" функцияси (айнан у билвосита айбдор, деб топилди) қўлланмаган. Ички текширув ишлари давом эттирилмоқда. 

Афсуски, бу Tesla автомобилининг ўлим билан якунланган илк ЙТҲ эмас. Жорий йилда Флоридада "автопилот" режимидаги машина йўлдаги тўсиқни кўрмай, трассани кесиб ўтаётган юк машинасига бориб урилган.

Мавзуга оид