Японлар "қўлли" дронни тақдим этди
Хўжаликда робот ёрдамчилар керакми? У ҳолда икки «қўлли» дронни кутиб олинг. 16 000 мАч сиғимли аккумулятори ўрнатилган дрон ярим соатли парвозга етади, манипуляторлар эса ҳар бир юкни икки қўлига бўлиб олган ҳолда 20 кг массали юкни кўтара олиши мумкин.
Prodrone компаниясининг барча ҳавога чидамли япон мультикоптери PD6B-AW-ARM зарур вақтда 60 км/соат ҳаракатлана олади ва ердан 5 000 метргача бўлган баландликка кўтарилади. Юқоридаги қобилиятларидан ташқари (қамров ва буюмларни ташиш), механик манипуляторлар қўпориш ёки қутқарув ишларини амалга ошириш вақтида тумблерни ёқиб/ўчириши, кабелни кесиши мумкин. Бундан ташқари, улардан хавфли моддаларни ажратиб олишда фойдаланиш мумкин. Дроннинг нархи ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
21:54 / 26.11.2024
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024