Жаҳон | 14:07 / 13.09.2016
8369
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШга Гуленни ҳибсга олиш ҳақидаги расмий сўровни йўллади

Туркия ҳарбий тўнтарув ҳаракатини амалга оширишда айбланаётган Фатҳулла Гуленни ҳибсга олиш учун Қўшма Штатларга расмий сўров йўллади. Бу ҳақида NTV хабар берди. 

Расмий сўров Туркия Адлия вазирилиги томонидан йўлланди. Бу Туркиянинг Гуленни ҳибсга олиш ҳақидаги биринчи расмий сўровидир. 

Туркия Гуленни 15 июлга ўтар кечаси содир бўлган ҳарбий тўнтарув ҳаракатини ташкиллаштиришда ва бошқаришда айбламоқда. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бундай сўровномани юбориш имкониятини Хитойда бўлиб ўтган G20 саммитида АҚШ президенти Барак Обама билан муҳокама қилган. 
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид