Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмган ҳавайиликнинг оиласига 4,2 миллион доллар тўланади
Американинг Ҳавайи штати шифокорлар хатоси туфайли (наркоз дозасининг оширилиб юборилиши натижасида) ҳаётдан кўз юмган кишининг оиласига 4,2 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.
32 ёшли Антонио Марреро 2013 йилда штатдаги шифохонлардан бирига томоқ оғриғидан шикоят қилиб борган. Уни кўрикдан ўтказган шифокор беморда ангина касаллигини тахмин қилган, бироқ бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун беморни маҳаллий наркоз таъсирида текширишга қарор қилган. Седатив препарат юборилгандан кейин бемор ҳушидан кетиб, ҳаётдан кўз юмган.
Антонионинг оила аъзолари Америка ҳукуматини судга берди. Оила аъзоларининг фикрича, беморни даволашга киришган шифокор анестезиолог бўлмаган, шундай экан, унинг наркоз юборишга ҳаққи ҳам йўқ.
Натижада даъво аризасини судгача ҳал қилишга эришилди. Маҳаллий ҳукумат юқорида қайд этилган суммадаги товон пулини тўлашга ваъда берди, ўз навбатида, марҳумнинг оила аъзолари даъво аризасини қайтариб олишди.
Мавзуга оид
16:02 / 04.04.2025
Хонанда Анвар Ғаниев муаллифлик ҳуқуқини бузгани маълум бўлди
08:30 / 26.03.2025
Хато туфайли ўлимга ҳукм қилинган япониялик чол рекорд миқдорда товон пули олди
16:36 / 30.12.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
08:11 / 14.12.2024