Жамият | 15:11 / 17.09.2016
13544
2 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев қирғиз тилидаги илк "Қирғизистоним" қўшиғини тақдим қилди

Интернет тармоғида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг қирғиз тилидаги илк - "Қирғизистоним" қўшиғи пайдо бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, бу -  раҳбарининг қирғиз тилидаги биринчи қўшиғи. Қўшиққа ишланган ролик YouTube'да Toptash номли фойдаланувчи томонидан ҳавола этилди. "Қирғизистоним" қўшиғининг муаллифи ва ижрочиси - Атамбоевнинг ўзи. Видеоқатор мамлакат манзаралари акс этган турли роликлардан олинган. 
 
Бундан аввал Қирғизистон раҳбарининг рус тилидаги қўшиқларига ишланган клипларини ҳавола қилган эдик - "Тақдирга қасдма-қасд", "Сенсиз яшай олмайман" ва "Бемаъни сўзлар". Атамбоевнинг сўзларига кўра, қўшиқларни ёзишга 47 дақиқагина вақт сарфланган. 

Бугун Алмазбек Атамбоев 60 ёшни қаршилади. У МДҲ давлатлари саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади ва музокара ўтказади. Улар бир қатор мемориал ва маданий-спорт объектларига ташриф буюриши режалаштиришган. 

Алмазбек Атамбоев 2017 йилги президентлик сайловларидан кейин сиёсий фаолиятини давом эттирмаслигини бир неча марта таъкидлаган. 

Мавзуга оид