Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқлар топилди
Япониянинг Окинава оролида археологлар балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқларни топишди. Денгиз шиллиққурти чиғаноғидан ўйиб олинган бир жуфт илмоқнинг ёши 23 минг йилни ташкил қилади.
Олимларнинг тахминича, Окинавада биринчи одамлар 30 минг йил аввал қўним топганлар. Оролда табиий захираларнинг камлигигига қарамасдан, улар яшаб кетишга муваффақ бўлишган.
Топилма қадимги одамлар томонидан ўша пайтда балиқ тутишнинг илғор технологиялари кенгроқ қўллангани ҳақида тахмин қилишга имкон беради.
Окинава оролидаги ғорда илмоқлардан ташқари меҳнат қуроллари, мунчоқлар ва озиқ-овқат қолдиқлари аниқланган.
Олимларнинг фикрича, қадимги одамлар ғорга "қисқичбақаларнинг маълум турлари жуда мазали бўлган" вақтда ташриф буюриб турганлар.
Бунгача энг қадимий балиқ тутиш илмоқлари Тимор оролида топилган илмоқлар ҳисобланарди, уларнинг ёши камида 16 минг йилни ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025