Ўзбекистон | 16:17 / 20.09.2016
26924
1 дақиқада ўқилади

«Афросиёб» ва «Насаф» поездларининг Қарши шаҳрига рейслари бекор қилинди

«Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида қатновчи «Насаф» тезюрар поезди ва «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг бир қатор рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабар берган.

Хусусан, «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи «Насаф» тезюрар поезди; шу йўналишдаги «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг қатнови 20, 21, 22, 27, 28, 29 сентябрь, 4, 5, 6, 17, 18,19, 20, 24, 25, 26, 27, 31 октябрь ва 1, 2, 3 ноябрь кунларида вақтинча бекор қилинади.

Кўрсатилган саналарда «Тошкент — Қарши» йўналиши бўйича 2/1 сонли тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу поезд соат 6:55да Тошкентдан йўлга чиқиб, соат 11:18да Қаршига етиб боради. Сўнг, соат 16:48да Қаршидан йўлга чиқиб, соат 21:16да Тошкентга етиб келади.

Бу поездлар қатнови «техник сабаблар» туфайли вақтинча бекор қилингани қайд этилган.

Мавзуга оид