Иқтисодиёт | 10:30 / 20.09.2016
25156
1 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов 110 метрлик яхтасини сотувга қўйди

Россиялик миллиардер Усмоновнинг 110-метрлик “Ona” деб номланган яхтаси сотилаётгани хусусида брокерлик компаниялари сайтларида эълон қўйилган. Аввалроқ, миллиардер янги, янада узунроқ яхтани олгани хабар қилинган эди. 

Эндиликда, бир нечта йирик брокерлик компаниялари 110-метрли Ona яхтасига харидор қидирмоқда, дея хабар қилмоқда Yacht Harbour.

Ona яхтасида 20 нафар меҳмон ва 47 нафар экипаж аъзоси жойлаша олади. Унинг тезлиги соатига 21 узелни ташкил этади. Яхта бортида бассейн ва вертолёт учун қўниш майдончаси ҳам бор. Ҳозирча, 2008 йили қурилган яхтанинг нархи эълон қилинганича йўқ. 2013 йили Forbes журнали яхта бозоридаги манбасига таянган ҳолда бу каби кема 200 млн евро атрофида туриши ҳақида ёзган эди.  

Усмонов 156 метрлик Dilbar номли яхтасини харид қилганидан сўнг, Ona кемасини сотувга қўйган, деб қайд этмоқда Yacht Harbour.

Мавзуга оид