Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда сигир жуда пастлаб учаётган вертолётни қулатди
Австралиянинг Квинсленд штатида сигир Robinson R22 вертолёти билан тўқнашди. Бу ҳақда Brisbane Times хабар берган.
Бу ҳодиса Коэн шаҳри жанубида рўй берган.
Нашр маълумотига кўра, икки ўринли вертолёт ерга жуда пастлаб учаётганди ва сигирлардан бирининг шохи унга илиниб қолган. Учувчи жониворни халос қилишга уриниб, бошқарувни йўқотган.
Вертолёт ерга қулаган ва ёниб кетган.

Штат полицияси бу ҳодиса бўйича текширув ўтказган.
Хабарда ёзилишича, бу ҳодисадан сигир ҳам учувчи ҳам омон қолган.
Австралияда Robinson R22 каби кичик вертолётлардан фойдаланишади. Бу вертолётлар жуда пастлаб уча олади ва шу орқали сигирлар подаларини назорат қилиш қулай.
Мавзуга оид
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
08:55 / 11.04.2025
Ню-Йоркда вертолёт дарёга қулади, олти киши ҳалок бўлди
14:38 / 06.01.2025
NASA Марсни ўрганишга мўлжалланган янги вертолётни намойиш этди
22:27 / 25.12.2024