Фан-техника | 12:07 / 21.09.2016
6600
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари АҚШ дўконларига етказилди

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компаниясининг 500 мингдан ортиқ янги Samsung Galaxy Note 7 телефонлари АҚШга етказилди, мамлакат ҳукумати смартфонларни қайтариш ҳақида эълон қилганидан сўнг аввал сотилган моделлар компания томонидан алмашитирилди. Бу ҳақида Samsung'нинг расмий сайтида маълум қилинди. 

Телефонни эртага, 22 сентябрда АҚШнинг чакана савдо билан шуғулланувчи дўконларидан алмаштириш мумкин. Бундан ташқари, Samsung компанияси Galaxy Note 7 учун янгиланган дастурий таъминот ишлаб чиқариши ҳақида маълум қилди, унинг ёрдамида қурилмадан фойдаланиш хавфсизлигини аниқлаш мумкин. Экраннинг ўнг бурчагидаги яшил батарея белгиси қурилма аккумулятори тўғирлангани ва смартфон хавфсиз эканлигидан далолат беради. 

Американинг Истеъмол маҳсулотлари хавфсизлик комиссияси (ИМХК) аккумуляторнинг қизиб кетиши ва портлаши эҳтимоли сабаб АҚШ ҳудудидаги тахминан 1 миллион Galaxy Note 7 қурилмаларини қайтариш ҳақида расман эълон қилганди. 
 

Мавзуга оид