Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тонгги хабарлар: Бранжелина ажралмоқда, Skype’нинг барча версиялари ўчирилади, Арманистонда Мустақиллик куни ва бошқа энг қайноқ янгиликлар
Ўтган тунда Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz’нинг тонгги дайжестида
Россияда 13 автомобиль иштирокида ҳалокат

Владимир шаҳрида бетон қорувчи машина нотўғри бурилиш бурчагини танлагани боис 12та автомобилни уриб кетди.
>> Батафсил
Жим Керри суд қилиниши мумкин

Машҳур ҳолливудлик комик актёр Жим Керрига нисбатан ариза топширилган бўлиб, унга кўра Керри 2015 йилда ҳаётдан кўз юмган маъшуқаси Катриона Уайтнинг ўлимида гумон қилинмоқда.
>> Батафсил
Британия баронининг қизи ўлдириб кетилди

Британия марҳум баронининг қизи Филиппинда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши шафқатсиз курашнинг қурбонига айланди.
>> Батафсил
Бранжелина ажралмоқда

Таниқли юлдузлар Анжелина Жоли ва Брэд Питт жуфтлиги ўн бир йиллик муносабат ва икки йил қонуний никоҳдан сўнг ажрашмоқда.
>> Батафсил
Киевга 1 млрд долларлик кредит

АҚШ вице-президенти Жо Байден Украина президенти Порошенко билан БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси доирасида ўтказган учрашувида Америка ҳукумати Киев маъмуриятига 1 млрд долларлик кредит кафолати беришга тайёрлигини билдирди.
>> Батафсил
Skype’нинг барча версиялари ўчирилади

Microsoft компанияси Skype доирасида мессенжернинг турли версияларининг ўрнини босадиган Skype for Life лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.
>> Батафсил
Яя Туресиз терма жамоа

Кот-д’ивуарлик футболчи Яя Туре терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
>> Батафсил
Арманистонда Мустақиллик куни

Арманистон Республикаси аҳолиси мамлакат Мустақиллигининг 25 йиллигини тантана қилмоқда.
>> Батафсил
Эрдўған БМТни ислоҳ қилиш зарурлигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТни, айниқса, хавфсизликни таъминлаш бўйича қарорларни қабул қилиш борасида ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. У бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси сессиясида айтиб ўтди.
>> Батафсил
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020