Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадам Тюссо музейи Жоли ва Питтнинг биргаликда турган мум ҳайкалини "ажратиб қўйди"
Лондондаги мум ҳайкаллар музейи Мадам Тюссода Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрим ҳақида хабар берганидан сўнг уларнинг ҳайкали бир-биридан "узоқроқ масофа"га суриб қўйилди.
Яқиндагина ОАВда актрисанинг ажримга ариза бергани ҳақидаги хабарлар тарқлиб кетди. Жоли ўз қарорини "эр-хотин ўртасидаги муросасиз фарқлар" дея изоҳлади. Шунингдек, актриса суддан олти фарзандни ўзи билан олиб қолишини сўради. Бу ҳолатда Питтга фарзандларини кўриш ҳуқиқи берилади ва у оталик мақомини сақлаб қолади.
"Биз кечаги хабарга тезда муносаб билдирдик", — дейди музей вакили журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, 2013 йил музейга ўрнатилган ҳолливуд юлдузларининг мум ҳайкали "ажратиб қўйилди ва ҳозир бир-биридан узоқроқ масофага қўйилди".
Анжелина Жоли Брэд Питтга 2014 йилнинг августида расман турмушга чиққан эди. Улар 2004 йилда "Жаноб Смит ва Смит хоним" фильмининг суратга олиш жараёнида танишиб қолган ва ўша вақтдан бери бирга яшаб келган. 2012 йилда унаштирув ҳақида эълон қилинди. Актёрлар жуфтлигининг олтита фарзанди бор — учта ўз фарзанд ва уч асраб олинган фарзандлар.
Мавзуга оид
22:48 / 05.11.2019
Актриса Анжелина Жоли бомба туфайли суратга олиш жойидан эвакуация қилинди
12:41 / 15.04.2019
Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишди
16:43 / 17.12.2018
«Катрина» довулидан жабрланганлар 13 йил ўтиб Брэд Питтни судга беришди
08:34 / 08.08.2018