Спорт | 19:47 / 23.09.2016
21250
1 дақиқада ўқилади

Forbes энг кўп маош олувчи спортчилар рўйхатини тузди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет учинчи марта Forbes журнали версиясига кўра дунёнинг энг кўп маош спортчиси деб эътироф этилди. У 2016 йилда 88 миллион доллар ишлаб топган.

Иккинчи ўринда «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси (81,4 миллион доллар) ўрин эгаллаган. 

Ўнлик қуйидагича кўриниш олган:
1. Криштиану Роналду (футбол) — 88 млн доллар
2. Лионель Месси (футбол) — 81,4 млн доллар
3. Леброн Жеймс (баскетбол) — $77,2 млн
4. Роджер Федерер (теннис) — 67,8 млн доллар
5. Кевин Дюрант (баскетбол) — $56,2 млн
6. Новак Жокович (теннис) — 55,8 млн доллар
7. Кэм Ньютон (американча футбол) — 53,1 млн доллар
8. Фил Микельсон (гольф) — 52,9 млн доллар
9. Жордан Спит (гольф) — 52,8 млн доллар
10. Коби Брайант (баскетбол) — 50 млн доллар

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Мавзуга оид