Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одил Аҳмедов: Мураббий алмашинуви “Краснодар” натижаларига ижобий таъсир қилди
“Краснодар” ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бош мураббий Олег Кононовнинг истеъфоси жамоага яхши таъсир қилганлигини таъкидлаб ўтди.
“Кононовнинг кетиши? Бу кутилмаган қарор бўлди. Аммо мураббийларнинг тақдирига шундай ёзилган. Мураббийдан жамоа яхши ўйин кўрсатишини кутади. Футболда энг муҳим жиҳат – натижа. Натижа бўлмаса, кетишга тайёргарлик кўраверинг.
Балки, мураббийнинг истеъфоси тўғри қарор бўлгандир. Бу ҳолат жамоани уйғотишга, муваффақиятсиз стартдан кейин ўзига келиб олиши учун ёрдам бериши мумкин. Мураббийнинг алмашиши жамоага доимо ижобий таъсир қилган. Натижа ҳам ўзини узоқ куттирмайди. “Краснодар” охирги 3та ўйинда фақат ғалаба қозонди”, - дейди Аҳмедов “Известия” нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
11:07 / 03.05.2025
Расмийлар: Украина дронлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум қилди
21:14 / 07.04.2025
Тошкентдан Краснодарга автобус қатнови йўлга қўйилди
10:23 / 10.02.2025